Яна бир ёшлар етакчиси сайлови

Етакчи бўлиш кенгқамровли билим ва фаолиятга эга бўлиш демакдир. Қалбида ўти бор етакчи табиатида шижоат ва ғайрат  уфуриб туради. Ундан ўринли фойдалана олиш муҳимдир. Сайловдан мақсад ҳам уларни саралаш ва танлашдир.

Ана шу мақсадда 2018 - йил 22 - сентябр куни  Қишлоқ хўжалигини механизациялаш факултетига қарашли В-бино 7-маърузалар залида факултет декани У.Қўзиев, ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари И. Рахимов ва институт “Ёшлар иттифоқи” бошланғич ташкилоти фаоли А. Муталов ҳамда  факултетда таҳсил олаётган академик гуруҳлар “Ёшлар иттифоқи” етакчилари ва талаба ёшларнинг 91 нафари иштирокида ъъҚишлоқ хўжалигини механизациялаш факултетининг Ёшлар кенгаши ҳисобот-сайлови йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда факултет декани У.Қўзийев сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 - йил 5 - июлда қабул қилинган “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Фармони ва 2017 - йил 18 - июлдаги “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори мазмун - моҳияти, шунингдек, ўтган ўқув йилида факултетда амалга оширилган ишлар тўғрисида ўз фикрларини билдириб ўтди. Йиғилишда шунингдек, институт “Ёшлар иттифоқи” бошланғич ташкилоти фаоллари А.Муталов ва Д.Акбаровлар факултет етакчилиги вазифасини бажариш учун 3 нафар номзодлар рўйхатини ўқиб эшиттириб, иштирокчиларга муваффақият тилади. Шундан сўнг номзодларга очиқ овоз беришларини таъкидлаб ўтди. Номзодлар ўз сайлов-олди дастурлари билан йиғилганларни таништириб ўтишди.  Сайлов натижасига кўра, факултетнинг 3-курс талабаси Маъруфжон Баратов факултет “Ёшлар иттифоқи” етакчиси этиб сайланди.

Қишлоқ хўжалигини механизациялаш факултети ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Икром Рахимов ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов